"Мусулмонлар гуноҳсизлиги" филми хусусида
устоз Аллох субханаху ва таоло дин йулида килаётян ишларинигиз шарофатидан хар икки дунё саодатига эриштирсин. Устоз саволим куйидагича: Хозирги кунда мусулмон оламини даргазаб килган Америкалик бадбахтлар тамонидан суратга олинган "Мусулмонлар гуноҳсизлиги" филми хусусида. Хозирги кунда жуда куп мусулмон давлатларида ушбу филмга карши норозилик намойишлари утказилмокда. Улар бу билан уз карашларини, норозиликларини, позицияларини билдиришмокда. Ривоят килинишича Иброхим алайхисаломни гулханга ташлашганда бир куш огзида сув келтириб оловни учирмокчи булган экан. Кушга сен барибир оловни учира олмайсанку деб сурашганда, куш: мени бу харакатим билан кайси тараф эканим маълум булади. Яна бир ривоятда гулханда ёкаётганда сен караб туравердингми деб сураса нима деб жавоб бераман деган экан. Киссадан хисса, биз ушбу филм борасида кандай йул тутишимиз керак. Нафратимизни кандай изхор килайлик. Жавобингиз учун аввал рахмат.
Шайх Муҳаммад Содиқ Муҳаммад Юсуф роҳимаҳуллоҳ:
- Ушбу мактубингиз саволингизга жавоб. Сиз нафратингизни ушбу мактуб орқали билдирдингиз. Шунга ўхшаш ишларни қилиш билан билдирш керак. Энг муҳими Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламнинг сийратлари, сифатлари ва суннатларини ўрганиш ва ўргатиш билан юзага чиқади. Сиз бизнинг яқинда “интернет фестивал” номзоди бўлган “сийрат.уз” сайтимизга киринг.
2 Май 2022, 12:27 | Савол-жавоблар | 159 | Турли саволлар