Коллаген ҳақида

Ассалому алайкум! Мен БАДларни сотиш билан шуғилланаман. Коллагенни балиқдан олинганини тавсия қиламан. Аммо сигирдан олинганини хам сўрашади. Ман ҳалол харомлиги билмаганим учун тавсия қилолмаяпман. Интернетдан сигир ёки товуқдан олингани айнан ҳалол ёки харомлиги доир маълумот тополмадим.
«Зикр аҳлидан сўранг» ҳайъати:
– Ва алайкум ассалом! Сигирдан олинган бўлса унинг ҳалол йўл билан сўйилганига ишонч ҳосил қилмай туриб сотманг. Валлоҳу аълам!

20 Декабр 2023, 15:05 | Савол-жавоблар | 0 | Табобат
|
Boshqa savol-javoblar