Уйқудан уйғониб

Ассалому алайкум! Мен 1 ҳафтадан бери уйғониб қарасам гуруч донасидек намликни кўряпман. Бироз кейин тезда қотиб қоляпти. Ҳозир бошқа вилоятдаман( Хоразм) бу ерлар жуда совуқ. Оқ модда маний ёки мазий эканлигини ажрата олмай, ўзим таниган имомдан сўрадим. Худди шу саволни бердим, у ғусл қилиш керак эмас бу ҳолатда деди. Бу совуқда ҳар куни бомдод вақти ғусл қилишим керакми. Бомдод вақтига улгурмай қоляпман.
«Зикр аҳлидан сўранг» ҳайъати:
– Ва алайкум ассалом! Домла жавоб берибдику. Ҳақиқатан совуқ бўлса жанобаддан покланиш учун таяммум қилиб намозга таҳорат қилиб ўқийверасиз. Валлоҳу аълам!

2 Май 2022, 13:14 | Савол-жавоблар | 144 | Таҳорат
|
Boshqa savol-javoblar