Ҳомиладор вақтда
Ассалому алайкум! 2- фарзандимга 8ойлик ҳомиладорман. Бизда ёши катталар ҳомиладор бўлган аёлга тоқ ойларга чироқ ёқтириб пахта силаб 7 ойлик бўлганда туғилажак болага эчки олиб боқиб 37 ёки 39 кунлик чилласи чиқаётганда қўшноч чақириб сўйиб ярмини ҳаммага едириб ярмини қўшночга бериб юборади. Бу иш қанчалик тўғри? Агар бу иш бидъат ёки лозим бўлмаса ақиқа қилсак яхши дегандим аммо уйдагилар фикримга қарши шунинг учун жавобингизга муҳтожман. Жавобингизни эса уйдагиларга ўқиб эшиттирмоқчиман.
«Зикр аҳлидан сўранг» ҳайъати:
– Ва алайкум ассалом! Бу ишлар шариатимизга мутлақо зид. Асло яқинлашманг ҳам яқинлаштирманг ҳам. Ақийқа қилинг, бу шариатимизда суннат. Маҳкам туринг, сиз каби оналаримиз бу ишларда маҳкам турса кейинчалик юқоридаги каби ширк аралашган ишлар йўқолади. Валлоҳу аълам!
9 Май 2022, 16:16 | Савол-жавоблар | 159 | Турли саволлар