Гуноҳ иш

Ассалому алайкум! Устозлар, агар бир инсон гуноҳ иш қилиб кейин тавба қилса шу инсондан шунақа гуноҳ иш қилганмисан деб сўраса у инсон нима дейиши керак? Қилганман деб рост айтиши керекми ёки қилмадим дейиши керекми ё жим тургани мақулми?
«Зикр аҳлидан сўранг» ҳайъати:
- Ва алайкум ассалом! Инсон тавба қилганидан кейин ҳадисда келганидек гуноҳдан пок ҳисобланади. Аввало гуноҳни изҳор қилмасликка ҳаракат қилиш керак. Мабодо мажбурлашса “Ин шаа Аллоҳ мени бундай гуноҳим йўқ” деб таъриз қилиш керак. Валлоҳу аълам!

2 Май 2022, 13:20 | Савол-жавоблар | 143 | Турли саволлар
|
Boshqa savol-javoblar