Мусофирлик хаётим?

Опажоним узр жуда куп савол бераётганим учун...Аллох рози булсин сиздан!Россиядаги куп юртдошларимиз 2-3хоналик квартираларда куп одам булиб яшашади сабаби квартиралар жуда киммат масалан битта хонади 6-7 киши эркак аёллар аралаш яшашадилар хонадан пардалар тортиб куйишадилар, 98%юртдошларимиз шунака шароитда яшашадила...Биз яшайдиган квартира 3 хоналик,бир кичкина хонада бир эру-хотинла туришади,иккинчи хонади 3та аёл ва 3та эркак яшашадила уларни орасида битта она бола билан бирга ва учинчи хонада биз(хужайним,ман,иккита болам бириси 6ёш бириси 4 ёш ва онам)яшиймиз,бизни оилада битта хужайним ишлидила ман иккита болам билан уйда утираман,углим мусульманский частный школага боради унга хам хар ойда пул тулаш керак шу сабабдан шунака шароитга куникиб яшаяпмиз,болаларимни олиб кайтиб кетмокчи булдим лекин болаларимни укиши учун мажбур шунка яшамокдамиз,чунки узимизда бунака мактаб йук... Бизни бунака яшашимиз шариатимизда бунака холатларга нималар дейилган ва бизга нима маслахат бера оласиз(Алхамдулиллах имконимиз борича шариатимизга буйн суниб яшашга харакат килимиз)...Аллох рози булсин
«Зикр аҳлидан сўранг» ҳайъати:
бу жуда аянчли ҳолат. шариат нима ҳалол ва нима ҳаром эканлигини баён қилиб берган. шунга қараб иш тутинг. бу кўпроқ шахсий масала, ўзингиз ҳал қилишингизга тўғри келади. Аллоҳ осон қилсин.

2 Май 2022, 13:45 | Савол-жавоблар | 150 | Аёлларга оид масалалар
|
Boshqa savol-javoblar