Дўстимнинг намози

Ассалому алайкум! Дўстим 6 вақт намоз ўқийди, ҳозирда қазо номозларини ҳам тинмай ўқияпти. Лекин бир масала бор, 1хбет деган ўйинга жуда қизиқади, ҳаромлигини ҳам билади. Лекин ҳар замонда бир ўйнаб туради, пул ютиб олишга эмас шунчаки кўнгил хушлик учун. Бундай ҳаромлар намозга таъсир қилмайдими? Таъсир қилса қай даражада путур етади? Намоз қабул бўлишига тўсқинлик қиладими? Намоз ўқиётганда ҳам ҳар замон шу ўйин эсига тушиб қолади. Илтимос шу борада маслахат берангизлар.
«Зикр аҳлидан сўранг» ҳайъати:
– Ва алайкум ассалом! Намози учун савоб олади, ҳаром иш қилгани учун гуноҳкор бўлади. Валлоҳу аълам!

2 Май 2022, 13:13 | Савол-жавоблар | 136 | Долзарб саволлар
|
Boshqa savol-javoblar