Эр хотин алоқасиз яшаш

Ассалому алайкум! Мени бир танишимни турмуш қурганига 30йил бўлган. Бу орада 5та фарзандли бўлган, эри ичади, уради, 3марта талоқ қилиб 3марта сўратган. Энди эри билан бир ховлида яшаса хам эр хотин алоқаси йўқ, чунки зада бўлган. Шунга аёлни кўнгли ғаш, мен гунох қимаябманми деб.
«Зикр аҳлидан сўранг» ҳайъати:
– Ва алайкум ассалом! Уч талоқдан кейин уларни орасида никоҳ қолмайди. Улар бир-бирига мутлақо номаҳрам ҳисобланади. Алоҳида яшашсин ёки кўринмайдиган қилиб уйни ўртасидан бўлиб олишсин. Бирга яшашса алоқалари зино бўлади. Валлоҳу аълам!

2 Май 2022, 14:09 | Савол-жавоблар | 191 | Турли саволлар
|
Boshqa savol-javoblar