Эримнинг гапи билан никоҳимиз

Ассалому алайкум! Мен яқинда бир инсоннинг саволига берган жавобингизни ўқиб қолдим. Унда бир киши авваллари "беванинг хожатини чиқариш савоб" каби диндан чиқарувчи сўзларни айтиб юрганини айтганди. Сизлар унга тавба қилган бўлса никохини янгилашини айтган экансизлар. Менинг хам эрим олдин худди шундай гапларни гапирар ва шу ишларни хам қиларди. Мен унга шу савол-жавобни кўрсатсам у парво қилмади. Илтимос, менга маслахат беринг. Бизнинг никохимиз қанақа холатда? Эрим қайта никох ўқиттирмаса мен у билан яшашим хукми қандай?
«Зикр аҳлидан сўранг» ҳайъати:
– Ва алайкум ассалом! Ўша жавобда ёзилган гап, гап. Валлоҳу аълам!

2 Май 2022, 14:38 | Савол-жавоблар | 189 | Оила ва турмуш
|
Boshqa savol-javoblar