Бидъат ҳақидаги баъзи ривоятлар

Ассалому алайкум, муҳтарам устоз!Кадрли шайх хазратлари! Сизга саволила мурожаат қилишга ижозат бергайсиз. Маълумки, бидъат масаласи уламоларўртасида тортишув бўлган масалалардан ҳисобланади. Якиндакуйидаги ривоятларни ўрганиш жараёнида савол туғилди. Ўша ривоятлар куйидагилар:1-ривоят. Амр ибн Яҳё айтади:«Отам бобомдан ривоят қилиб айтганларини эшитдимки: Биз бамдод намозидан олдин Абдуллоҳ ибн Масъуднинг (розияллоҳу анҳу) эшиги олдида уникутиб, чиқса бирга намозга борамиз деб ўтирган эдик, Абу Мусо ал-Ашъарий (розияллоҳу анҳу) келиб қолдилар ва: «АбуАбдурраҳмон ҳали чиқмадими?» дебсўради. Биз: «Йўқ» деган эдик, то чиққунича биз билан ўтирди. Чиқиб келгач ҳаммамиз унга пешвоз чиқдик. Абу Мусо деди: «Эй АбуАбдурраҳмон, мен ҳозиргина масжидда нотаниш бир ишни кўрдим, лекин Алҳамдулиллаҳ,яхшиликни кўрдим». «Нима ишэкан?» деб сўради. У айтди: «Борсангиз кўрасиз, масжидда бирқавмни кўрдимки, намозни кутиб ҳалқа-ҳалқа бўлиб ўтиришибди. Ҳарбир ҳалқада бир киши (бош), қўлларида тошчалар, ҳалиги киши:«Юз марта такбир айтинглар» дейди, юз марта такбир айтишади, «Юз марта таҳлил айтинглар» дейди, юз марта таҳлил айтишади, «Юз мартатасбеҳ айтинглар» дейди, юз мартатасбеҳ айтишади». «Сиз уларга нима дедингиз?» деди. «Сизнинг фикрингизни кутиб ҳеч нарса демадим» деди. «Ёмонликларинисанашга буюрмабсиз-да,яхшиликларидан ҳеч нарса йўқ бўлмаслигига кафолат бермабсиз-да»деди. Сўнг биргалашиб кетдик. Ҳалиги ҳалқалардан бири олдига келиб тўхтади ва: «Нима қилаяпсизлар?» деб сўради. «Эй АбуАбдурраҳмон, тошчалар билан такбир, таҳлил, тасбеҳ, таҳмиднисанаяпмиз» дейишди. «Гуноҳларингизни сананглар,яхшиликларингиздан бирон нарсазое кетмаслигига мен кафилман. Ҳолингизга вой бўлсин, эй уммати Муҳаммад! Ҳалокатингиз бунчалар тез бўлмаса! Ҳали у зотнинг саҳобалари ҳаёт бўлса, кийимлари ҳали эскимаган бўлса, идишлари синмаган бўлса! Жоним Қўлидабўлган Зотга қасамки, сизлар ё Муҳаммад соллаллоҳу алайҳи васалламнинг миллатидан кўра ҳидоятлироқ бир миллатдасизлар ё эса залолат эшигини очишга уринувчисизлар», деди. «Эй Абу Абдурраҳмон, биз фақат яхшилик истаган эдик» дейишди. «Қанча яхшилик истовчилар бўладики, унга асло ета олишмайди. Расулуллоҳсоллаллоҳу алайҳи ва саллам айтганларки: «Бир қавм келадики, Қуръон ўқийдилар, бироқ бўғизларидан ўтмайди». Аллоҳга қасамки, билмайман, балки ўшаларнинг кўплари сизлардан бўлса керак» деди. Сўнг улардан бурилиб кетди». Умар ибн Салама айтади: «Ўшаларнинг кўпчилигини Наҳравон куни хаворижлар биланбирга бизга қарши урушга кирганини кўрдик».(Доримий ривояти)2-ривоят.Бир киши имом Молик ибн Анас раҳимаҳуллоҳ ҳузурига келиб:«Қаердан эҳром боғласам бўлади?»деб сўради. «Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам белгилаб берган ва ўзлари эҳром боғлаган мийқотдан» деб жавоб берди. «Ундан узоқроқдан боғласамчи?» деди. «Бундай қилишнидуруст деб кўрмайман» деди. «Бунингнимасини кариҳ кўрасиз?» деди.«Сенинг фитнага тушишингни кариҳкўраман» деди. «Яхшиликни зиёда қилишда нима фитна бўлиши мумкин?» деб сўради. Молик деди:«Чунки, Аллоҳ таоло айтади:«Пайғамбарнинг амрига хилоф иш қиладиган кимсалар ўзларига бирон фитна-кулфат етиб қолишдан ёки аламли азоб етиб қолишидан ҳазирбўлсинлар!» (Нур: 63). Сен ўзингни Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам ҳам у билан хосланмаган бир фазилат билан хослашингдан кўраҳам катта фитна бўлиши мумкинми?!»[Абу Шома, «Албоъисуала инкарил бидаъ вал-ҳаводис» (14-с)]Саволим шундан иборатки, ривоятларда Ибн Масъуд (р.а) ва Имом Молик (р.а)ларнинг бидъатгабўлган муносабатлари баён килинмокда. Ҳозирда мусулмонларорасида худди юкоридаги ривоятда келтирилганга ўхшаш амаллар учраб туради. Яхши ният билан бир амални килишадида, буни бидъат эканлигини билишмайди. Бидъатмасаласида юкоридаги ривоятларга кандай амал килинади? Бидъатни қаттиқ олган уламоларга эргашиб,"бидъати ҳасана"ни хам иложи борича килмаслик керакми? Жавобларингиз учун ташаккур!Умиджон Турсинов
Шайх Муҳаммад Содиқ Муҳаммад Юсуф роҳимаҳуллоҳ:
- Саволни биттадан беринг.

2 Май 2022, 15:14 | Савол-жавоблар | 167 | Ҳадислар
|
Boshqa savol-javoblar