Масжидда қўй сўйишлик ширкми?

Ассалому алайкум устоз Аллоҳ таолга битмас туганмас шкурлар бо‘лсинки бизнинг маҳаллада янги масжидни қуриб битказдик,яҳши инсонлар ҳайр эҳсонли инсонлар борлигидан шундай масжид қуриб битказдик дуо қлинг илтимос.Маасжидимиз жуда эскриб қолан эди масжид арқа томони ёрилиб кетган эди Аллоҳни мо‘жизасини ко‘рини 2 йилдан бери турган девор бузамиз деб усталар бораётганда о‘зидан о‘зи тушиб кетибди. Энди саволга келсак шу масжидга катта домлалардан то‘плаб дуо олайлик деган нийятимиз бор эди, бир қо‘й олиб Аллоҳ ё‘лида қурбонлик қилиб маҳаллани йиг‘иб амрумаруф қилиш нийятимиз бор эди, бир инсон қо‘й со‘йишлик ширк бу шарт эмас домлаларни чақириш ҳам шарт эмас савобини Аллоҳ бераверади деди лекин биз масжидга атаб қо‘й со‘яётганимиз ё‘қ Аллоҳ ё‘лида қурбонлик эди яна имом ҳатибимиз яни устозим бу масжид қурилаётганини билади уни битгандан кейин чақирмаслик яҳши эмас бундай инсонларни дуосини олишни ҳоҳлаймиз бу ишлар шариатга зидми? Жавоб учун олдиндан катта раҳмат.
Шайх Муҳаммад Содиқ Муҳаммад Юсуф роҳимаҳуллоҳ:
- Зид эмас.

2 Май 2022, 16:39 | Савол-жавоблар | 170 | Долзарб саволлар
|
Boshqa savol-javoblar