Бир пулни бошқасига алмаштирганда фоиз олса бўладими?

Ассалому алайкум! Ўзбекистондаги одамга бошқа юртдаги ишини битириши учун ўша мамлакатнинг пули керак бўлади. Лекин унинг қўлида ўша пул эмас, сўм ёки доллар бор. Зарур бўлган валютани топиб берадиган одам шу хизмати эвазига иккала томонни розилиги билан маълум бир хақ олиши ёки олдиндан келишилган фоизни олиши мумкинми? Олинган фоиз рибо ёки ҳаром бўлмайдими?
«Зикр аҳлидан сўранг» ҳайъати:
– Ва алайкум ассалом! Қилаётган хизматининг ҳаммасини тайин қилгани ҳолда, иш ҳақини ҳам келишиб олиши керак. Аввал бошқа валютага алмаштирилса, унга саррофлик дейилади. Ўша нарсани бошқа юртга етказиб бериш керак бўлса, бу ижарага ўша ишни қилиш бўлади. Бунинг учун ҳам алоҳида келишиб олинади. Валлоҳу аълам!

26 Май 2022, 01:16 | Савол-жавоблар | 167 | Турли саволлар
|
Boshqa savol-javoblar