Намозни кўчада ўқиш
Ассалому алайкум! Ишлайман, баъзи холларда намоз ўқишга шароит бўлмайди. Гох иш столимда мижоз киргунича гох машинада ўриндиқни суягичини сажда қилиб намоз ўқишимга тўғри келади, яъни узим билганимча ўтириб ўқийман бу тўғрими ўтириб ўқиш қоидаларини билмайман шу учун худди туриб ўқиётгандек ўқийман. 2). Ишхонада махси кийиш имкони ё махсус кийимларда юрамиз. Тахорат олаётганимда хар сафарга оёқ кийимни пайпоқни ечиб кийишга ва доим тахорат қилган жойимни артишга улгура олмаябман бошлиқлар норози. Шу сабаб оёқ кийимни ечиб пайпоқ устидан махс тортиб намоз ўқийверябман. Бу гунох ёки тахорат қилмай намоз ўқишликка кирмайдими? Жавоблар учун катта раҳмат.
«Зикр аҳлидан сўранг» ҳайъати:
- Ва алайкум ассалом! 1). Сиз янги бўлсангиз керак, Аллоҳ муборак қилсин. Намозни тик туриб ўқиш керак. Ҳеч бўлмаса фарзларини ўзини бўлса ҳам. Буни ҳеч қандай қийин жойи йўқ. Бир чекада ҳатто домларнинг орқасида ҳам 4 дақиқада адо қилиш мумкин.
2). Ҳар намозга таҳорат олиш шарт эмас. Қачон таҳорат синсагина янги таҳорат олиш керак бўлади. Пайпоққа ҳам оёққа ҳам масҳ тортиб бўлмайди. Валлоҳу аълам!
2 Май 2022, 16:55 | Савол-жавоблар | 187 | Намоз