Қарз кимнинг бўйнида қолади?

Ассалому алайкум! Бир қадирдон дўстим бор эди. Дўстимни мен танимайдиган дўсти бор эди. Дўстим дўстига мендан насияга товар олиб берган эди. Дўстим агар дўсти беролмаса ўзи тўлаб беришини айтган эди. Келишилган вақт келиб қолган вақтда дўстим вафот этди. Мен дўстимнинг дўстини танимайман. Қарз кимни бўйнида қолади?
«Зикр аҳлидан сўранг» ҳайъати:
- Ва алайкум ассалом! Дўстингизни дўстини зиммасида қолади. Шунинг учун ишни пухта қилиш керак. Агар кафил бўлганда кафил одам тўлайди. Валлоҳу аълам!

2 Май 2022, 17:09 | Савол-жавоблар | 156 | Турли саволлар
|
Boshqa savol-javoblar