Аёлларнинг намози

Ассалому алайкум! Бир куни дугонам бизникига меҳмонга келди. Аср намози вақтида намозни бизникида ўқиб олишга келишдик. Битта хонада ўқийдигн бўлдик. Жой намозни солсам, у ҳам ёнимга жойнамозини жойнамозимга ёпиштириб солди. Мен бир-биримизга пичирлаб ҳалақит бермаслик учун(адашиб кетмаслик учун) жойнамозимни сурдим. У эса яна яқин келиб олди ва бир хонада бир неча аёллар намоз ўқиётган бўлса, жойнамози худди эркакларнинг жамоат намозидаги сафидек елкама-елка бўлиши керак деган фикрни айтди. Шу тўғрими? Чунки биз уйда онам, синглим ва мен намоз ўқиймиз. Бир хонада ўқисак ҳам ҳеч қачон жойнамозни ёнма-ён солмаганмиз. Биримиз хонани у томонида, биримиз сал нарироғда.
«Зикр аҳлидан сўранг» ҳайъати:
– Ва алайкум ассалом! Эркаклардек ўқисин деган жойи йўқ. Валлоҳу аълам!

25 Май 2022, 18:04 | Савол-жавоблар | 163 | Намоз
|
Boshqa savol-javoblar