Рўза фарзлиги ҳақида бахс
Ассалому алайкум! Ишхонамиз ходимлари билан бирга ўтиргандик гап рўза тутиш ҳақида бўлди. Рўза бу фарзлигини мен таъкидладим, аммо бир хизматдошим бу мажбурий эмас деди. Кейин яна бу фарз амаллигини айтдим, Қуръонда ундай ёзилмаган деди мажбурий эмас деди. Сўнгра ақлсизлигим туфайли “бу мажбурий эмас, аммо мусулмонман десанг тутишинг шарт” дедим. Куфр келтирган ҳисобланаманми?
«Зикр аҳлидан сўранг» ҳайъати:
- Ва алайкум ассалом! Иккингиз ҳам истиғфор айтиб қаттиқ тавба қилиб, афсус надоматлар қилинглар. Аллоҳ таоло "Бақара" сурасида марҳамат қилади: يَا أَيُّهَا الَّذِينَ آمَنُواْ كُتِبَ عَلَيْكُمُ الصِّيَامُ كَمَا كُتِبَ عَلَى الَّذِينَ مِن قَبْلِكُمْ لَعَلَّكُمْ تَتَّقُونَ 183. Эй иймон келтирганлар! Сизлардан аввалгиларга фарз қилинганидек, сизларга ҳам рўза фарз қилинди. Шоядки, тақво қилсангиз.
Бу ояти каримани ҳам Аллоҳ таоло:
«Эй иймон келтирганлар!» деб мўминларга маҳбуб нидо билан бошламоқда. Муҳим ва машаққатли ишни таклиф қилишдан олдин ўзи яхши кўрган ва унинг учун ҳар қандай машаққатни ҳам бўйнига олишга тайёр турган сифатни эслаб қилинган нидо эшитувчида бўлажак ишга ғайрат билан киришиш руҳини уйғотади. Аллоҳ таоло ҳам мусулмонларга рўзанинг фарзлигини амр этишдан олдин уларга:
«Эй иймон келтирганлар!» деб нидо қилмоқда.
Оятнинг маъносидан келиб чиқиб, рўза янги ибодат эмаслигини, балки барча динларда қадимдан бор ибодат эканини тушунамиз. Чунки унда:
«Сизлардан аввалгиларга фарз қилинганидек, сизларга ҳам рўза фарз қилинди», – дейилмоқда.
Динлар тарихини ўрганиб чиққан уламоларнинг таъкидлашларича, барча динларда, ҳатто илоҳий бўлмаган динларда ҳам рўза ибодати бор экан. Лекин уни адо этиш турлича бўлган. Баъзи динларда маълум овқатлардангина ўзини тийиб юриш рўза деб тушунилади. Мисол учун, насороларда ҳайвондан чиққан озуқа маҳсулотларидан ўзини тийиб юриш рўза дейилади. Улардаги рўзанинг муддати қирқ кун бўлади. Насронийларнинг турли мазҳабларида рўза турлича бўлади.
Исломдаги рўза ҳақиқий илоҳий маънони касб этган ибодатдир. Рўза араб тилида «савм» дейилиб, луғатда «ўзини тийиш» деган маънони билдиради. Шариатда эса Рамазон ойида тонг отгандан қуёш ботгунча ният билан, ейиш-ичишдан ва шаҳвоний амаллардан ўзини тийиб туришга айтилади. Ояти кариманинг сўнгида Аллоҳ таоло:
«Шоядки, тақво қилсангиз», – деб, рўзадан кўзланган асосий мақсадни ҳам баён қилиб қўймоқда. Демак, рўза ҳам тақво йўлларидан биттаси экан. Рўза тутган шахснинг қалбида тақво руҳи уйғониши керак. Агар ким рўза тутса-ю, қалбида тақво ҳисси уйғонмаса, у одам ҳақиқий рўза тутмаган бўлади. Рўза ҳавойи нафснинг ноўрин қўзғалишларини йўлга солишга, тўғрилашга, шаҳватни жиловлашга, қорин талабларини ҳам изга солишга хизмат қилади. Рўза нафс балосидан қутулиб, Аллоҳнинг тоатига холис ажраб чиқишга ёрдам беради. Кимки иймон ва эътиқод билан рўза тутса, Аллоҳ таоло ўша бандани «тақво» деб номланувчи икки дунё саодатига элтувчи бахтга муяссар қилади.
Бу ояти каримада рўза фарз қилинганлигининг хабари келди. ("Тафсири Ҳилол" китобидан). Валлоҳу аълам!
2 Май 2022, 17:10 | Савол-жавоблар | 157 | Рўза