БУ АМАЛ ДУРУСТМИ?

Ассалому Алайкум Шайх Хазратлари.Сизга яна бир савол билан мурожаат килмокдаман.Агар саволимда хатоликлар ва куполликлар булса Аллох ризоси учун кечиргайсиз.Якинда , 86 ёшида амаким вафот килдилар,амаким хакларига хам дуо килиб куйсангиз илтимос.Шу амакимнинг бир маъракасида аммамнинг угли келган экан.Кейин уйига бориб ётиб колибди.Кейин аммам маъракага борганда кунглига гап келган чоги деб бизни уйга эрини юборибди.Аммамнинг эри келиб улган амакимнинг ёстигидан 3 парча киркиб олиб кетди.Буни нима киласиз десам обориб тутатаман деди.Унинг айтишича агар шуни обориб тутатса угли яхши буп кетаркан.Айтингчи Хазрат,бу амал бизнинг Ислом динимизда борми?Бу амалга шариъатимиз нима дейди?
Шайх Муҳаммад Содиқ Муҳаммад Юсуф роҳимаҳуллоҳ:
Аллоҳ амакингизни раҳмат қилсин! Бу иш дийнда йўқ. Бидъат ва хурофотдан бошқа нарса эмас.

2 Май 2022, 17:11 | Савол-жавоблар | 168 | Ҳалол ва ҳаром
|
Boshqa savol-javoblar