Табобатхонани рузада ёпиш лозимми?

Ассалому алайкум ва рахматуллохи ва баракотуху!Мухтарам Шайх хазратларидан Аллох рози булсин,омин.Берилажак саволимиз шуки, бир биродаримизнинг хусусий табобатхонаси булиб, у ерда инсон организмидаги гижжа-куртларга карши амалиёт олиб борилади. гап шундаки, табобат икки кун давом этиб, даволаш жараёнида беморларга махсус дори кушилган суюклик-шарбат ичирилади. Табобатга келаётганлар, асосан, беморлиги туфайли руза тутолмаётганлар ва ёш болалар келишади. Табобатхона эгалари хар холда уларга карата, рузадор булсаларингиз, очмангиз ва биз бу гунохга шерик булишни истамаймиз, деб огохлантирадилар хам. Шундай булишига карамай, мазкур табобатхонани рамазон ойида ёпиб туриш лозимми?Жавоб учун олдиндан миннатдорчилик билдирамиз.
Шайх Муҳаммад Содиқ Муҳаммад Юсуф роҳимаҳуллоҳ:
Лозим эмас. Чунки, рўзадорларга хизмат кўрсатмас экан.

2 Май 2022, 20:45 | Савол-жавоблар | 169 | Турли саволлар
|
Boshqa savol-javoblar