Исломда мақтов
Ассалому алайкум шайх хазратлари қуйидаги хадис сизга хавола қилинмоқда "Абдуллох ибн Шухайр (р.а)айтадилар : Мен бани Омир қабиласининг вакиллари билан Расулуллох с.а.w хузурларига келдим.Шунда хамрохларим Расулуллох :саw га "Сиз бизнинг саййидимиз, хо‘жамиссиз дейишганда," Расулуллох хақиқий саййид Аллох Таолодир"- дедилар. Улар яна :"Сиз ортиқликда ҳаммамиздан афзалроқсиз ва яна эхсон қилишда ҳам ҳаммамиздан улуг‘рог‘имизсиз "- дейишди.Шунда Расулуллох с.а.w "сизлар менга о‘зингизни оддий гапларингизни гапираверинг . Шайтон сизларни о‘з ё‘лига юргизиб кетмасин"- дедилар.Китобдаги изох:Расулуллох с.а.w г‘оятда тавозели бо‘лганлари учун арабларнинг "Саййидуна ва мовлоно дейдиган ва О‘рта Осиё халқларининг "тақсир , жаноблари каби ҳурмат тариқасида айтадиган гапларини о‘зларига айтишни истамас ва шундай муомала қилмасликни умматлатига ҳам о‘ргатмоқчи эдилар.Манбаси:Имом Исмоил Ал-Бухорий "Ал-Адаб Ал-Муфрад (Адаб дурдоналари) Тошкент 1990 йил 107- боб , 210- хадис. Шайх ҳазратлари қори бо‘лмаган инсонларга "қорихон, мулла" деб мурожат этиш ва исмларга "хон, жон, шох" қо‘шимчалар қо‘шиб айтиш Мисол: Мухаммадхон, Абдуллохон, Миршохид, Хуррамшох деб чақиришда шариатимиз хукми қандай. Аллох ҳаммамиздан рози бо‘лсин.
Шайх Муҳаммад Содиқ Муҳаммад Юсуф роҳимаҳуллоҳ:
- Сиз келтирган гапларда ноаниқлик бор. Саволингиз ҳам ноўрин чиққан. Аслида гап қуйидагича:Абу Ҳурайра розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади:«Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам: «Бирортангиз «қулим» ёки «чўрим» демасин. Мамлуклар «Роббим» ва «Роббиям» демасин. Ғуломим ёки жориям, саййидим, саййидам, дейилсин. Ҳаммангиз мамлуксизлар. Робб Аллоҳ азза ва жалладир», дедилар».Демак, Аллоҳдан бошқани роббим дейиш мумкин эмас экан. Арабларда хўжайинни «Роббим» дейиш одати бор.Ушбу ҳадис ҳам қулларнинг манфаатини ифодалайдиган ҳукмларга оид ҳадислардандир. Ҳатто оддий суҳбатда, муомалада ҳам қул ва чўриларнинг иззатини паслатувчи сўзларни ишлатиш мумкин эмаслиги таъкидланмоқда.Абу Назрадан, у киши Матрофдан ривоят қилади:«Отам айтдики:«Бани Омир вакиллари таркибида Набий соллаллоҳу алайҳи васалламнинг ҳузурларига бордим. Бас, улар «Сиз бизнинг саййидимизсиз», дейишди. Шунда У зот: «Саййид – Аллоҳдир», дедилар. «Сиз энг афзалимизсиз ва энг улуғимизсиз», дейишди. «Мана шу сўзингизни айтинг. Шайтон сизларни ўзига малай қилиб олмасин», дедилар».Яъни, улуғлаш маъносида шариатга тўғри келмайдиган гапларни гапирманглар. Пайғамбаримиз соллаллоҳу алайҳи васаллам ўта камтар, мутавозеъ инсон бўлганларидан Исломга янги кирган умматларининг «Сиз саййидимизсиз» деган сўзларини рад қилиб, «Саййид фақат Аллоҳдир, менга нисбатан бундай гап айтманглар», дедилар.Бундан аввалги ҳадиси шарифда хожалар қул ва чўриларни ерга урувчи номлар билан атамаслиги ҳақида сўз борган бўлса, бу ҳадиси шарифда қул ва чўрилар ўз хўжайинларини улар сазовор бўлмаган улуғворлик номлар билан аташлари дуруст эмаслиги таъкидланмоқда. Мазкур вакиллар гуруҳининг Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламга «Сиз саййидимизсиз» деган гаплари айни У зотга Аллоҳ таолога хос сифатни бериш маъносида бўлганлиги кўриниб турибди. Улар ўз улуғларини шу каби сўзлар билан улуғлаб келган эдилар. Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам янги мусулмонлар эски фикрлари асосида пайғамбарлик ҳам дунёвий ишларга ўхшаш саййидлик илинжидаги омил деган фикрга бориб қолмасинлар деган мақсадда уларни «саййид» дейишидан қайтардилар, холос.Аслида эса ўзлари Абу Ҳурайра розияллоҳу анҳудан ривоят қилинган ҳадисда «Қиёмат куни мен Одам фарзандининг саййидидирман», деганлар. -
2 Май 2022, 20:56 | Савол-жавоблар | 196 | Долзарб саволлар