Аср вақтини соя орқали аниқлаш

Ассалому алайкум! Мусофирчиликда аср намозининг кириш вақти ҳақида тортишувлар тез-тез бўлиб туради, тақвимларда ҳар хил вақт кўрсатилган. Намоз вақтини сояга қараб аниқлашда ханафий мазҳаби бўйича соя жисмдан икки баробар катта бўлиши керак дейилган экан. Шунда завол вақтидаги соя қўшиб ҳисобланадими ёки ундан ташқари икки баробарими?
«Зикр аҳлидан сўранг» ҳайъати:
- Ва алайкум ассалом! Завол вақтидаги соя қўшилмайди. Валлоҳу аълам!

2 Май 2022, 22:00 | Савол-жавоблар | 163 | Намоз
|
Boshqa savol-javoblar