Хотин эрига итоат қилмаса нима қилиш керак

Ассалому алайкум! Мен эндигина турмуш қургандим, Хотинимнинг кўзини теги буйраги сабабли кўкари кетган экан, буни учрашувга чиққанда кремла суриб беркитган экан, Майли тақдир экан деб, 1 ой ўтмасдан Хотиним билан Туркияга кеттик, чунки қонуний иш жойим ўша ерда эди. У ерда холам оиласи билан яшар эди, мени квартирам ҳам шароитлари яхши ва холамни уйига ёнма ён эди. Хотиним бу ерда яшолмайман, ота онамми соғиндим деб, хар куни жанжал қиларди, 2 ойдан кейин отасидан билетга пул олиб мени ташлаб, Ўзбекистонга кетиб қолди, Майли, хамма ҳам чет элда яшай олмаса керак, янги турмуш қурганлар айри яшамаслиги керак деб Мен ҳам Ўзбекистонга 2 ҳафтадан кейин қайтдим. Мен ҳам иш топиб оёққа туриб олгунимча 5-6 ой керак эди, бу ҳақида хотинимни қайтишдан олдин огохлантирган эдим. Қайтганимдан кейин Хотиним ҳомиладор эканлигини билдим. Ажратиб қўйган пулим ҳаммаси билетимга кетгани учун пулсиз қолиб кеттим, устига устак синглим Тошкентдаги Корея университетида охирги йилини ўқиётган эди, унга бу йил пул тўланмаса қолиб кетиши мумкин эди, шунга ота-онам ва укам конракт пулини тўлаш овора эдилар, мен эса рўзғори зўрға амаллаётган эдим. Уйим янгиттан қурилган ва шароитлари яхши, Хотиним эса менга итоат қилмай, хар хил бахоналар қилиб онасини уйига кетиб қолаётган эди, Сизни уйингизда мазам бўмаяпти, хич нима еёлмаяпман, кечалари уҳлолмяпман, сизга меҳр кўёлмаяпман деб баҳоналар қилиб кетиб қолаётганди, Хотинимнинг организми жуда нозик экан ва хомиладор бўлгани учун кўп докторларга олиб бориш ва жуда кўп дори дармон керак эди, Хотинимга уйга кетишига бу яхши бахона бўлди, ота онаси докторга олиб бориб уйлигида қарашни бошлашди, бизни уйга 2 ҳафтада бир марта келиб кетарди. Ҳоп майли мазаси йўқ деб, ўзини уйида туққунича қолишига 7 ойдан бери рухсат берядим. Мендан узоқда яшаганлиги учун 1-2 хафтада бир хол ахвол сўраб бориб турардим.Мендан айри яшаётганлиги сабабли бази талаблар қўйдим. Талаб қўйганимда эса ота-онасига мени ёмонлаб, туҳмат қилдириб, уйдан ва оиламиздан майда чуйда камчилик топиб жанжал қилдиришни бошлади. Ота онаси ҳам докторга қаратётганини миннат қилиб, мени эса хотинини таъминлай олмасликда айиблаб ота онамга жанжал қилиб кетишди. Талабларим шундай эди: 1.Мени Ҳей деб эмас, исмим билан ака ёки бегим деб чақир, 2. Кўчага чиққанингда Менга хабар бер (ким билан қаёққа кетяпсан). 3. Ҳомиладорликдан кейин уйимга қайтиш ниятинг бўсин ва сўз бер, мени ишонтир. 4. Тегинганимда ёки эркалаганимда ўзингни опқочма, ўзингни мажбурлангандек ҳис қилдирма. 5. Ота онанга мени ва оиламни ёмон кўрсатма, гап ташима. Агар шу талабларимни қилмасанг жавобингни бериб юбораман деб танбеҳ бердим. Шундан бери мен билан на телефонлашади, на СМСлашади. Уйига борганимда эса ота онаси дод вой солиб менга жанжал қиляпти. Бунга хеч қандай ечим тополмаяпман, шу холатда талоқ бериб , бошқа турмушга ҳаракат қилса бўладими?
«Зикр аҳлидан сўранг» ҳайъати:
– Ва алайкум ассалом! Мабодо талоқ берсангиз ҳам уч талоқ берманг. Валлоҳу аълам!

2 Май 2022, 22:24 | Савол-жавоблар | 182 | Оила ва турмуш
|
Boshqa savol-javoblar