Ислом етиб бормаган жойлар
Ассалому алайкум! Дунёни яратилишига назар солсак Пайғамбарлар Аллоҳнинг мархамати билан яқин шарқдан чиқишган, лекин икки қитъа одамлари Австралия ва Америкада яшовчиларга нима учун Аллоҳ ягоналиги хақида хабар етказилмаган? Нима уларнинг шунча йиллик авлодлари Аллоҳ хақида билмай туриб ўлиб кетишгани учун энди дўзахи бўлишадими?
«Зикр аҳлидан сўранг» ҳайъати:
– Ва алайкум ассалом! Аллоҳ таоло “Исро” сураси 15-оятида марҳамат қилади: «Токи расул юбормагунимизча, азобловчи бўлган эмасмиз».Инсонга ақл, фаросат берганимиздан кейин, дунёдаги қудратимизга, Холиқ, Мудаббир ва Розиқ эканимизга далолат этувчи мўъжизаларга қараб тўғри йўлни танлаб, Бизга иймон келтириб, ибодат этишини фарз қилиб, бажарилмаса, жазолашни жорий қилсак, ҳаққимиз бор эди. Аммо бундай қилмадик. Бандаларимизга раҳм қилдик. Мазкур нарсалар устига, яна огоҳлантирувчи, эслатувчи пайғамбар юборишни ҳам ирода этдик. Пайғамбар огоҳлантирганидан кейин ҳам иймон ва Ислом йўлини танламаганларни азоблашга аҳд этдик. Пайғамбар ва унинг даъвати етмаганларни эса азобламасликка қарор қилдик.
Қолаверса ўша жойларда неча юз йилдан бери масжидлар борлиги ҳаммага маълум. Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам عن المقداد بن الأسود رضي الله عنه قال: سمعت رسول الله صلى الله عليه وسلم يقول: لا يبقى على ظهر الأرض بيت مَدَرٍ، ولا وَبَرٍ، إلَّا أدخله الله كلمة الإسلام، بِعزِّ عَزِيزٍ، أو ذُلِّ ذَلِيلٍ، إمَّا يُعِزُّهم الله، فيجعلهم من أهلها، أو يُذِلهُّم، فيدينون لهاМиқдод ибн Асвад розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади:
“Мен Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламнинг: “Ер юзида лойдан қилинган ёки юнгдан қилинган бирорта ҳам уй қолмасдан албатта-албатта Аллоҳ унга ислом калимасини киргизади. Азиз азиз бўлади, хор хор бўлади. Аллоҳ уларни азиз қилади ва ислом калимасининг аҳлидан қилади ёки уларни хор қилиб улар ислом калимасига албатта бўйинсунадилар” деяётганларини эшитдим” деганлар.
Яна бошқа бир ҳадисларида ислом калимаси кирмаган бирорта ҳам хонадон қолмаслигини, ҳатто қаерга тун ва кун етиб борса ўша ерга ҳам ислом етиб боришини айтганлар. Валлоҳу аълам!
2 Май 2022, 23:50 | Савол-жавоблар | 166 | Ислам