этиқод
СҲАЙХ жаноблари ақида китобида АЛЛОҲни қўли деб келган жойида қўлини тушунамиз(этиқод қиламиз),аммо кайфият бермаймиз дейилган экан.тафсирда АЛЛОҲнинг қўлидан мурод АЛЛОҲни раҳмати дейилибди. қўлини тўғридан-тўғри қўли деб этиқод қилиш тўғрими?... қўлидан мурод рахматими ёки қўлими? далиллари билан тушунтирасиз деган умиддаман.олдиндан рахмат.
Шайх Муҳаммад Содиқ Муҳаммад Юсуф роҳимаҳуллоҳ:
- «Сунний ақийдалар» китобини ўқиганингизда буни аллақачон англаб олган бўлар эдингиз.АЛЛОҲНИНГ САФАТЛАРИ ВА САЛАФЛАРАсмоул ҳусна - гўзал исмлар тўғрисидаги оят ва ҳадислар мусулмонларнинг катта эҳтимомларига сазовор бўлган. Уларнинг ичидан биринчилардан бўлиб Аллоҳ таолонинг исмлари ва сифатларини ақоид илми уламолари чуқур ўрганганлар. Ақоид уламоларининг барчасининг – эскиларининг ҳам, янгиларининг ҳам, салафларининг ҳам, халафларининг ҳам бу изланишдан мақсадлари битта – Аллоҳ таолони нолойиқ сифатлардан поклаш бўлган.Шу ерга келганда «салаф»лар дейилганда луғатда ўтганлар, истилоҳда биринчи уч асрда ўтган мусулмонларни тушуниш лозимлигини айтиб қўймоғимиз керак.Салафларнинг араб тилини билиш ва диний эътиқод даражалари олий мақом бўлганини ҳамма жуда яхши билади. Бунинг устига уларнинг вақтида турли ихтилофлар, фирқалар, фалсафалар бўлмаган, бўлса ҳам кучсиз ва таъсирсиз бўлган. Шунинг учун ҳам улар бошқа илмлар каби ақоид илмида ҳам турли уринишларга муҳтож бўлмаганлар.Имом Абу Ҳанифа раҳматуллоҳи алайҳ ўзларининг «ал-Фиқҳу ал-Акбар» номли китобларида қуйидагиларни айтадилар:«У зот ўз махлуқотларидан ҳеч нарсага ўхшамайди. У зотга Унинг махлуқотларидан ҳеч нарса ўхшамайди. У зотнинг сафатларининг барчаси махлуқларнинг сифатининг хилофидир. У зот бизнинг илмимизга ўхшамас илм билан билади. У зот бизнинг қудратимизга ўхшамас қудрат ила қодир бўлади. У зот бизнинг кўришимизга ўхшамас кўриш ила кўради. Аллоҳ таоло Қуръонда юз, қўл ва жонни зикр қилган бўлса, улар У зот учун кайфияти йўқ сифатлардир».Имом Бухорийнинг шайхи Нуъайм ибн Ҳаммод ал-Хузоъий қуйидагиларни айтган:«Ким Аллоҳни У зотнинг махлуқотларига ўхшатса, батаҳқиқ, кофир бўлади. Ким Аллоҳ Ўзини васф қилган нарсани инкор қилса, батаҳқиқ, кофир бўлади. Аллоҳ ва У зотнинг расули У зотни васф қилган нарсада ўхшатиш йўқ. Ким Аллоҳ таоло учун очиқ-ойдин оятлар ва саҳиҳ хабарларда келган нарсаларни Аллоҳнинг жалолига лойиқ равишда собит қилса ва Аллоҳдан нуқсонларни қайтарса, батаҳқиқ, ҳидоят йўлига юрган бўлади». Аввал таъкидлаб ўтганимиздек, бу маънода салаф-ўтган мусулмон авлодлар ва уламоларнинг тутган йўллари бор нарсани ўзича қабул қилиш, бошқа нарса ҳақида ўйлаб ҳам ўтирмаслик бўлган. Бунинг мисолини «Аршга истиво» масаласи номи билан машҳур масалада кўришимиз мумкин. Бу ҳақдаги ояти карималарда «Алал Арши истава» бирикмаси Аллоҳ таолога нисбатан ишлатилади. Агар матнни сўзма-сўз таржима қиладиган бўлсак, Аллоҳ Аршга баробарлашди маъноси чиқади. Ўтган авлодларда бу маънони Аллоҳнинг Ўзига ҳавола қиламиз, бу ҳақда сўз очмаймиз, деб келишилган. Чунки у вақтда ҳамма яхши тушунчага эга бўлган, содда ҳаёт кечиришган ва турли фитналарга дучор бўлишмаган. Шу билан бирга ушбу масалани кўтариб турадиган баъзи шахслар ҳам топилган. Лекин кўпчилик уларни фитначи, деб номлаб ўз фикрларини тарқатишларига йўл қўймаган. Шу билан мусулмонлар оммаси тинч-омон юрган.Бу масалада Имом Молик раҳматуллоҳи алайҳнинг тутган мавқифлари ҳамманинг таҳсинига сазовор бўлган. Ривоятларда келишича, бир киши имом Молик раҳматуллоҳи алайҳнинг ҳузурларига кириб истиво ҳақида сўраган экан. Шунда имом Молик: «Истиво маълум. Унинг қандоқлиги номаълум. Унга иймон келтириш вожиб. Унинг ҳақида савол бериш бидъат. Сен бидъатчи экансан! Чиқаринглар, буни, менинг олдимдан!» деган эканлар.Салафи солиҳларимиз шу йўл билан Аллоҳ субҳанаҳу ва таолонинг поклиги, ўхшаши йўқлиги ва бошқа барча камолот сифатларига бўлган тўғри эътиқодни сақлаб туришган.Вақт ўтиши билан Ислом давлати ҳудудлари кенгайиб, турли халқ, дин, фалсафа ва мафкурага эга одамлар ҳам Исломни қабул қилишди ёки мусулмонлар билан аралашиб яшай бошлашди. Табиийки, улар ўзларининг эски фикр ва тасаввурларидан бирдан ва тўла узилиб чиқа олмас эдилар. Шу билан бир вақтда Ислом душманлари ҳам доимий равишда турли иғволар қилиб туришар эди. Улар мусулмонларнинг ақийдаларига футур етказиш мақсадида турли шубҳали масалаларни ғоят усталик ила ўртага ташлашар эдилар. Ана шундоқ масалаларнинг энг катталаридан бири, Аллоҳ таолонинг сифатларига оид оят ва ҳадисларнинг зоҳирий маъноларини мисол қилиб мусулмонлар ақийдасига зарар етказишга уриниш бўлди. Аллоҳнинг қўли, кўзи ёки бошқа У пок зотга нисбат берилган сифатлари таърифида фитна қўзғаб кишиларни кўплаб залолатга кетказиш бошланди. Анчагина тоифалар бу масалада куфр кетдилар.Энди салафи солиҳларга ва имом Моликка ўхшаб, бу масалада савол бериш бидъатдир, деб фатво чиқариш иш бермайдиган ҳолга келди. Балки, шунга ўхшаш масалада савол сўрамайдиган одамнинг ўзи қолмади. Ана шундоқ нозик бир пайтда Абул Ҳасан ал-Ашъарий ва Абу Мансур ал-Мотурудий каби буюк алломалар ақийданинг софлигини сақлаб қолиш учун катта хизмат қилдилар. Бошқа нозик масалалар қатори Аллоҳ таолонинг сифатларига оид масалада ҳам ҳал қилувчи ечим топдилар. Бузғунчилар, Аллоҳнинг Аршга истиво қилиши, унга баробарлашишидир, деган бўлсалар, халафлар, яъни-кейинги уламоларимиз, йўқ, унда Аллоҳга нуқсон нисбати берилган бўлади, шунинг учун истивони Аллоҳ таолонинг бошқа баркамол сифатларига мос равишда тушунмоқ керак дедилар. Шу тариқа истиво-қувват ва султон ила эга бўлмоқдир, деган таъвил қилинди. Бунда ҳам худди салафи солиҳларга ўхшаб Аллоҳ таолони турли нуқсонлардан поклаш қасд қилингандир.Ҳам салаф, ҳам халаф уламоларимизнинг мақсадлари бир бўлган. Фақат мақсадга етиш учун ўз замонларига ва шароитларига мос йўл тутишган, холос. Сиз билан бизлар ҳам бу масалада жуда эҳтиёт бўлиб, ихтилоф қилмай иш тутмоғимиз лозим.Бу борада айниқса, имом Абул Ҳасан ал-Ашъарийнинг тутган йўлларини алоҳида таъкидлаб ўтмоқ зарур деб биламиз. У киши ўзларининг «ал-Ибона» ва бошқа дастлабки китобларида салаф уламолари йўлини тутган бўлсалар, «ал-Ламаъ» каби кейинги китобларида халаф уламолари йўлини тутганлар. Шароит шуни тақозо қилган. Ушбу ҳолатдан Абул Ҳасан ал-Ашъарий раҳматуллоҳи алайҳ Аллоҳ таолонинг сифатлари ҳақидаги масалада салаф уламолари йўлидан халаф уламолари йўлига ўтиш ҳалқаси бўлган дейишимиз мумкин. АЛЛОҲНИНГ СИФАТЛАРИ ВА ХАЛАФЛАРХалафлар деганидан кейин келганлар маъноси англанади. Халаф уламоларининг Аллоҳ таолонинг сифатлари бўйича қилган асосий ишлари, турлича тушуниш мумкин бўлган матнларни Аллоҳ таолонинг айблардан поклигини англатувчи бир хил тушунчадан бошқага буриб бўлмайдиган матнлар англатадиган маънога мослаб таъвил қилиш бўлган.Аҳли Сунна ва жамоанинг халаф уламолари бу йўлни тутишга «мушаббиҳа», «муъаттила» ва «мужассима» деб аталган тоифаларнинг бузғунчи фикрларидан мусулмонлар оммасини сақлаш учун мажбур бўлганлар.«Мушаббиҳа»лар Аллоҳ таолонинг сифатларини махлуқотларнинг сифатларига ўхшатишни ўзларига эп кўрган нобакорлардир.«Муъаттила»лар Аллоҳ таолонинг Ўзи ёки У зотнинг пайғамбари алайҳиссалом зикр қилган сифатларини манфий қилган нобакорлардир.«Мужассима»лар Аллоҳ таолога жисм нисбатини берган нобакорлардир.Аҳли Сунна ва жамоанинг халаф уламолари оятда зикр қилинган қўлни қувват ва карам деб таъвил қилишган. Кўзни иноят ва риоят деб таъвил қилишган. Шунингдек, ҳадиси шарифда «Қалблар Раҳмоннинг панжаларидан икки панжа орасидадир» деб келган «икки панжа»ни ирода ва қудрат деб таъвийл қилишган. Бир ҳадисда «Албатта, Аллоҳ Одамни ўз сувратида яратгандир, деб келган. Буни сиртдан маъно берган кишилар, Одамнинг Аллоҳнинг сувратида яратилган эканлигини англайди. Аммо халаф уламолар буни «Аллоҳ Одамни ўзига хос сувратда яратди» деган маънога мослаб таъвил қилганлар. Бунда Аллоҳ Одамни халқ қилган вақтда уни ўзига хос сувратда яратган, у давр ўтиши билан ўзгариб қолмаган, деган маъно чиқади.Худди шу ҳадиснинг маъносини англатувчи бошқа бир ҳадисда келган, «Албатта, Аллоҳ Одамни Раҳмоннинг сувратида яратгандир» деган маънони халаф уламолари «Раҳмоннинг сифатида яратгандир» деб таъвил қилганлар. Араб тилида суврат сифат маъносини ҳам англатади. Ана шунда Аллоҳ таоло Одамни яратганда уни илм ва идрок каби Ўзида бор сифатлар билан қўшиб яратган маъноси чиқади.Шу ерда халаф уламолари Аллоҳ таолонинг сифатлари ҳақида келган оят ва ҳадисларни таъвил қилишда ҳавойи нафсларига қараб эмас, араб тили қоидаларига ва энг муҳими, диний таълимотлар асосига қараб иш олиб борганларини таъкидлашимиз лозим.Яна бир бор таъкидлаймизки, салафнинг мазҳаби ўз вақтида тўғри ва афзал бўлган. Халафнинг мазҳабини шароит тақозоси мажбур қилган. Иккисининг мақсади ҳам Аллоҳ таолони айблардан ва Ўзига мос бўлмаган сифатлардан поклаш бўлган.
3 Май 2022, 00:10 | Савол-жавоблар | 167 | Ақийда