Дуода саловат айтиш тўғрисида хадис
Ассалому алайкум! Азиз устозлар. Хиббон ибн Мунқис р.а. ривоят қилинган хадисда «Бир киши келиб "Эй Аллоҳнинг Расули дуойимни учтан бирини сизга саловат айтишучун ажратайинми? деди. У зот "Агар хохласанг майли" дедилар. "Учтан иккисини ажратсамчи ?" деди. У зот "Майли" дедилар. "Хаммасини ажратсамчи" деди. У зот "Унда дунё ва охиратингдаги ташвишинга Аллоҳ кифоя қилади" дедилар. Бу хадисга қай даражада амал қилсак бўлади? 5 махал намозда ва бошқа пайитлардахам шундай қилинса жоизми?
«Зикр аҳлидан сўранг» ҳайъати:
– Ва алайкум ассалом! Шак шубҳасиз амал қилинаверади. Ҳадисдан намоздан ташқарида саловат айтиш назарда тутилган. Ким Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламга саловат айтса ўзи учун Аллоҳ таоло тарафидан 10та раҳматни жалб қилган бўлади. Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам عَنْ أَبِي هُرَيْرَةَ رَضِي اللهُ عَنْهُ، أَنَّ رَسُولَ اللهِ صَلَّى اللهُ عَلَيْهِ وَسَلَّمَ قَالَ: مَنْ صَلَّى عَلَيَّ وَاحِدَةً صَلَّى اللهُ عَلَيْهِ عَشْرًا. رَوَاهُ مُسْلِمٌ وَأَبُو دَاوُدَ وَالتِّرْمِذِيُّ Абу Ҳурайра розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади:
«Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам:
«Ким менга бир марта саловот айтса, Аллоҳ унга ўн марта саловот айтади», дедилар».
Муслим, Абу Довуд ва Термизийлар ривоят қилганлар.عَنْ حُسَيْنِ بْنِ عَلِيٍّ رَضِيَ اللهُ عَنْهُمَا أَنَّ رَسُولَ اللهِ صَلَّى اللهُ عَلَيْهِ وَسَلَّمَ قَالَ: الْبَخِيلُ الَّذِي مَنْ ذُكِرْتُ عِنْدَهُ فَلَمْ يُصَلِّ عَلَيَّ Ҳусайн ибн Али розияллоҳу анҳумодан ривоят қилинади:
«Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам:
«Кимнинг ҳузурида мен зикр қилинсам-у, у менга саловот айтмаса, ўша одам бахилдир», дедилар».
Лекин шуни яхши билинки, амалларни Аллоҳнинг розилиги учун қилиш керак. “Шундай қилсам менга дунё ёғилиб келар экан” деган ниятда қилмаслик керак. У сиз ҳам саловат айтилингандан кейин Аллоҳнинг раҳмати ёғилиб келаверади. Валлоҳу аълам!
3 Май 2022, 02:07 | Савол-жавоблар | 173 | Ҳадислар