Илим ва хунар ўрганиш учун отани рози қилиш

Ассалому алайкум Устоз. Сизга бир неча саволим бор. Мени иккита аммам бор, кичкина аммамнинг яшаш шароити қийинроқ, шунга аммамга ёрдам бўлиши учун кичкина жиянимни қишлоқдан Тошкентга ўқиш ва ҳунар ўрганишга олдимга чақирдим, хозирги кунда у ёғоч ва заргарлик ҳунарини ўрганмоқда, лекин дадаси қишлоқда бўғдой экишга пул топа олмаганидан аммам орқали пул сўраяпти, уларга унақа пул беришга бугунги кунда сахал шароитим йўқ эди, тушунтирсам менга индамасдан аммам орқали жахил устида жиянимни чақириб олмоқчи лекин у ўзи бормоқчи эмас. “Қишлоққа борсам на илм на хунар ўргана оламан” деди. (у 16 ёшда).Савол: Агар дадаси чақирсаю ўгли рад этса, ўгли оқ падар бўлиб ёки оллох олдида гунохкор бўлоб қолмийдими? Илим ва хунар ўрганиши учун нима қилиши керар?Агар хатоларим бўлса минг бор узр Устоз. Жавобингизга мухтожмиз.Устоз ота онам, оилам ва оғайниларим хаққига дуо қилсангиз. Оллоҳ сиздан рози бўлсин.
Шайх Муҳаммад Содиқ Муҳаммад Юсуф роҳимаҳуллоҳ:
- Дадаси чақирса бориши керак. Сизлар ҳолатни тушунтиришга ҳаракат қилинглар. У одам аччиқ устида шундай қилгандир.

3 Май 2022, 02:30 | Савол-жавоблар | 155 | Долзарб саволлар
|
Boshqa savol-javoblar