Камаз ва дамас

Ассалому алайкум хурматли Шайх жаноблари.Саволим бор эди.1.Бир кишининг 4та Камаз, 1та Дамас машинаси бор.У киши 3 та угиллари билан шу машиналарни хайдаб мехнат килади.1та камаз ижарага берилган. Савол шуки, бу киши 4 та камаз ва 1 та дамас учун закот берадими? 2.Бир киши камаз машинасида мехнат килади.У факир яъни,(5 милён 100 минг сум пул маблаги йук) одамларга тош-шагал кабиларини ташиб берса, сунг факир одамдан тош-шагал кабилар хакини хам, йул кира хакини хам олмай закотни ният килса, закот урнига утадими?
Шайх Муҳаммад Содиқ Муҳаммад Юсуф роҳимаҳуллоҳ:
1. Мазкур машиналарнинг ўзидан закот бермайди. Чунки, ишлаб чиқариш воситаларидан закот берилмайди. Ўша машиналарни ишлатиб топилган пуллар нисобга етса, мазкур маблағдан закот берилади.2. Мазкур одам закот бермайди. Ишлаб бериб, ҳақини закотдан ҳисоблаш мумкин эмас.

4 Май 2022, 23:51 | Савол-жавоблар | 167 | Закот
|
Boshqa savol-javoblar