Фароизга оид китоб

Ассалому алайкум Шайх ҳазратлари! Ҳазрат, сизнинг "Ҳадис ва Ҳаёт" асарингизни 12-жузини ўқишим жараёнида жуда таъсирландим. Фароиз илми шу қадар чуқур ва шу билан биргаликда қизиқ деб тасаввур ҳам қилмаган эканман. Лекин минг афсуски, ҳозирда ушбу илмни тушунадиганлар ҳам, унга мурожаат қиладиганлар ҳам камайиб кетган. Албатта сизнинг ушбу асарингиз бу соҳага оид анчайин керакли маълумотларни диндошларимизга етказишда қимматли манба бўлиб хизмат қилди иншааллоҳ. Ушбу хизматингиз учун Аллоҳ сизни улкан даражотлар ила мукофотласин. Ҳазрат, ушбу соҳага оид янада кенгроқ ба батафсилроқ бирон бир асар ёзиш ниятингиз йўқми? Биз мухлисларингизни янада қувонтирган бўлур эдингиз.Жавобингиз учун олдиндан ташаккур.
Шайх Муҳаммад Содиқ Муҳаммад Юсуф роҳимаҳуллоҳ:
- Ҳозирча ёзиш нияти йўқ. Аммо шайх МУҳаммад Али Собунийнинг бир китобини таржима қилинган. Дуо қилиб туринглар. Чиқиб қолса, биргаликда ўқийсизлар.

3 Май 2022, 03:35 | Савол-жавоблар | 176 | Молия ва тижорат
|
Boshqa savol-javoblar