Муомалат
Ассалому алайкум, ҳурматли Шайх Ҳазратлари! Бир танишимизга қиймати 10. 000$ лик машина олиб бергандик, у танишга 6 ой муддат бериб, машина туловини 11. 000$ қилиб беришга келишгандик. Орадан 2 ойча вақт ўтиб, тўсатдан ўша танишимиз ишлари юришмаётганлигини важ қилиб машинани қайтариб беришини айтиб қолди. Биз нима қилишни билмай қолдик. . . Бу вақтгача ундан машина учун 1 сўм ҳам олмадик, машина ҳам айнан у хоҳлаган русумдагиси эди, танлаб шуни олиб беринглар, деганди ва шу вақтга қадар муаммосиз миниб, фойдаланиб юрди. Устоз Ҳазратлари, агар ўша танишимиздан ўтган 2 ой учун ҳақ талаб қилсак тўғри бўладими? Масалан, 11. 000 долларни 6 ойга бўлиб, 2 ойлигини (тақрибан 3. 500$) чиқариб, шу суммани ундан талаб қилишга ҳақли бўламизми? Илтимос сиздан, бизга ҳақ йўлни кўрсатcангиз, эй Устоз. . . Вассаламу алайкум wа раҳматуллоҳи ва баракаатуҳ!
Шайх Муҳаммад Содиқ Муҳаммад Юсуф роҳимаҳуллоҳ:
— Ҳақлисиз. Умуман қайтиб олмаслик ҳаққингиз ҳам бор.
3 Май 2022, 05:47 | Савол-жавоблар | 159 | Турли саволлар
Шайх Муҳаммад Содиқ Муҳаммад Юсуф роҳимаҳуллоҳ:
— Ҳақлисиз. Умуман қайтиб олмаслик ҳаққингиз ҳам бор.
3 Май 2022, 05:47 | Савол-жавоблар | 159 | Турли саволлар