Аза

Ассалому алайкум! Устозлар, дадамлар май ойида вафот этдилар. (Аллоҳ раҳматига олсин) шариатимизга мувофик 3 кунлик аза тутдик. Албатта, бу мен учун жуда кийин бўлди. Қариндошлар деярли барчаси бу ишимга қарши бўлди. Хайт кунида яна қариндошларим (амаким ва аммам) билан уришиб, шариатимизда кўрсатилганидек хайтни азада эмас, байрам қилиб ўтказдик. Мен ишонаманки қабрда дадажоним қийналмадилар ва бу ишимдан хурсанд бўлдилар. Устозлар шу ишим тўғри бўлдими? Қариндошлар билан алокани узиш ниятим йук, аммо дадажоним охиратлари обод бўлиши учун бидиат амалларни (40, йил ва хайити…) қилмадим. Дадам мендан ўғли сифатида розиларми?
«Зикр аҳлидан сўранг» ҳайъати:
Ва алайкум ассалом! Бундай ишдан Аллоҳ рози бўлади. 40 ва ҳоказоларни тарк қилиб бидъатни тарк қилибсиз, шариатга мувофиқ иш қилибсиз. Қўлингиздан келганича кунини ва миқдорини тайин қилмай хоҳлаганча отангиз учун хайри саҳоват қилишингиз мумкин.  Валлоҳу аълам!

28 Апрел 2022, 20:28 | Савол-жавоблар | 165 | Долзарб саволлар
|
Boshqa savol-javoblar