Фақиҳ ва муҳаддислар
Ассалому алайкум ҳурматли Шайх Ҳазратлари.Муҳтарам устоз. Саволларимни жавобсиз қолдирмаётганингиз учун Аллоҳ таоло сизни ҳайрингизни берсин. Бу сайтдаги савол-жавоблар барча муслим ва муслималарга ниҳоятда фойдали.Албатта фақиҳ ва муҳаддислар ўртасида фарқ бор. Ҳар бир имом, ҳусусан Абу Ҳанифа ва у зотни шогирдлари, имом Молик, Шофий, Аҳмад ибн Ҳанбал ва у каби зотлар (раҳматуллоҳи таоло алайҳим ажмаин) ҳадис билимида етук бўлишган. Аммо кўпчилик муҳаддислар ҳадис илмини имомлари бўлишса ҳам, юқоридаги мазҳаб имомлари каби ҳадислардан шарий ҳукмлар чиқаришда кучлик бўлишмаган. Мени саволим шуки ислом.уз сайтида бир ҳадис келтирилади ва уни тагига шу ҳадисни Ҳанафийлар далил қилиб олишган ёки Шофийлар далил қилиб олишган , ёки шу ҳадис асосида фатво чиқаришган мазмундаги гаплар ёзилади. Лекин мени тушунмаган жойим шуки бу ҳадисларни ривоят қилувчи имом Буҳорий, Муслим, Абу Довуд, Термизий, Насойи, Ибн Можжа, Дарақутний ва бошқа имомлар (раҳматуллоҳи алайҳим ажмаин) имом Абу Ҳанифа, имом Абу Юсуф Муҳаммад, Молик, Шофий ва Аҳмадлардан кейин яшаб ўтишган. Шу жойга тушунтириш киритиб берсангиз тақсир, илтимос. Саволлим яна тушунарлироқ бўлиши учун айтмоқчиманки мазкур мазҳаб имомлари барча шу муҳаддислар келтирган ҳадисларни билишган, шундайми?Жавобингиз учун олдиндан раҳмат.
Шайх Муҳаммад Содиқ Муҳаммад Юсуф роҳимаҳуллоҳ:
Сиз айтган муҳаддислардан олдин ҳам ҳадислар бўлган ва уламолар уларни билганлар. Кейин келган муҳаддислар уларни китобларига киритганлар, холос. Муҳаддислар китобларини тузгунларича бу ҳадисларни биров билмас эди деган гап йўқ.
3 Май 2022, 06:19 | Савол-жавоблар | 159 | Ҳадислар