Дўстимнинг никоҳи
Ассалому алайкум! Дўстим аёлига 2 мартта талоқ сўзини ишлатган ва яна қайта никоҳлаб яшаган. 3-сида аёли “жавобимми беринг” деб талоқ сўраган. Эр жаҳли устида яна 1 маротаба 3 талоқсан деган. Энди нима бўлади? Улар қайта 3-бор ниҳокланиши мумкинми?
«Зикр аҳлидан сўранг» ҳайъати:
– Ва алайкум ассалом! Никоҳланиши мумкин эмас. Аҳли сунна вал жамоанинг бирорта китобининг чекасида ҳам уч талоқдан кейин эрига никоҳланиш жоиз деган гап йўқ. Эр киши ўз аёлини бир талоқ ёки икки талоқ қилса, қайтадан ярашиши мумкин. Аммо уч талоқ қилгандан кейин ўша эр учун у аёл вақтинчалик ҳаромга айланади. Қуръони Каримнинг ҳукмига биноан, у аёл (идда ўтириб) бошқа эрга тегиб, бу эри билан табиий ҳолатда ўлим ёки талоқ туфайли ажрашгандан кейингина (яна идда ўтириб) биринчи эрга никоҳи ҳалол бўлади. Бунинг учун, албатта, у аёл иккинчи эр билан эр‑хотин бўлиб яшаши шарт. Иккинчи эр жинсий алоқага қодир эмас киши бўлса, аёл қайтадан биринчи эрга ҳалол бўлмайди. Никоҳ тўғри никоҳ бўлиши ҳам шарт қилинган. ("Кифоя" китобидан). Валлоҳу аълам!
3 Май 2022, 06:52 | Савол-жавоблар | 152 | Оила ва турмуш