Келинни шахсий нарсаларини қайнона ҳадя қилиб юборса

Ассалому алайкум! Келин бўлганимга 5 ой бўлди. Ота-онам менга қилган сарполарни қайнонам олиб бошқаларга совға қилиб юборибдилар. Келин уйда бўлмаганда қайнона изнсиз буюмларини олишга ҳақлими?
«Зикр аҳлидан сўранг» ҳайъати:
– Ва алайкум ассалом! Ҳеч қанақасига ҳаққи йўқ. Бу ҳам ўғирликка ҳам талончиликка киради. Келиннинг уйига рухсатисиз киришга ҳам ҳеч қандай ҳаққи йўқ. Валлоҳу аълам!

3 Май 2022, 08:20 | Савол-жавоблар | 129 | Оила ва турмуш
|
Boshqa savol-javoblar