Вожиб тарк этиляптими?

Ассалому алайкум ҳурматли Шайх Ҳазратлари. Аллоҳ сизга икки дунёда ҳам авф ва офиятни берсин! Ҳазрат салом бериш суннат деганда мен энг камида "Ассалому алайкум" деб салом беришни тушунаман. Алик олиш деганда эса энг камида "Ва алайкум ассалом" деб алик олишни тушунаман. Алик олиш вожиб эканини инобатга олсак, "Ассалому алайкум" деб салом берган кишига "Ва алайкум ассалом" деб алик олиш вожибми ёки алик олувчи киши ҳам "Ассалому алайкум" деса вожиб адо этилган бўладими? Жавобингиз учун раҳмат.
Шайх Муҳаммад Содиқ Муҳаммад Юсуф роҳимаҳуллоҳ:
- "Ва алайкум ассалом" деб алик олиш вожиб.

3 Май 2022, 08:54 | Савол-жавоблар | 150 | Руҳий тарбия
|
Boshqa savol-javoblar