Тижорат ҳақида

лекин қилаётган ишимиз тўғрими, рибо бўлиб қолмаябдими, деган ховотир бор. Менда 2000 $ бор. Бир биродарим Андижон Тошкентга қатнайди. Ўша биродарим “Пулингни бер, мен мол олиб келаман, сен эса устига 30% қўйиб менга сотасан” деябди. Яъни 2000 $ бериб юбораман, у мол олиб келадида яъни мендан сотиб олади 30% қўйиб сотаман. Ўзи илтимос қилади. Уни пули йўқ ортиқча, мендан илтимос қилади. Мен ўтирган жойимдан пул ишлайман, меҳнатни у қилади. Шу ишимга рибо кириб қолмайдими. Яна у биродарим пулимни 5-6 ойда бўлиб тўлайди, иккаламиз ҳам рози ризолик билан қилаябмиз ишни, унга ҳам фойда менга ҳам фойда, шу ишимиз шариатга хилоф эмасми ?
Шайх Муҳаммад Содиқ Муҳаммад Юсуф роҳимаҳуллоҳ:
Пул сиздан, меҳнат ундан бўлганда сизнинг ҳиссангизни олдиндан 30% деб белгилаш нотўғри. Мол сотиб бўлинганидан кейин, тушган фойдани бўлиб олишга келишиш керак. Мисол учун элликка эллик ёки бошқача деб.

3 Май 2022, 09:18 | Савол-жавоблар | 156 | Турли саволлар
|
Boshqa savol-javoblar