Тугрими

Ассалому Алайкум СҲайх ҳазратлари сиздан бир ҳадисда келтирилган нарса ҳақида сурамоқчи эдим буни ўзим ўқиган эмасма лекин бир биродаримдан эшитдим ҳадис маъносини тушунганимча келтираман агар ҳато айтган бўлсам аллоҳнинг узи кечирсин "уш куни аллоҳнинг олдига бир жамоат келар экан уларнинг ичида ярми намозни канда қилмаган ва қолган қисми намозни ўқимаган аллоҳ таоло уларни ҳаммасини дуззахга ҳукм қилар экан ва яна бир оила келар экан ва у оиладан фақатгина биттаси намоз уқиган булар экан уларни ҳам дуззаҳга ҳукм этар экан шунда фаришталар парвардигор уларни ичида намоз ўқиганлари ҳам борку дейишса жавоб берар экан кемага тушганни жони бир " аллоҳ илмингиз зиёда қилсин агар саволим ноурин бўлса олдиндан узр сурайман.
Шайх Муҳаммад Содиқ Муҳаммад Юсуф роҳимаҳуллоҳ:
Бу гап ҳадис эмас. Ким кўринган гапирса, ишониб кетавериш керак эмас. Илмли ва таволи одамларнинг гапигина эътиборлидир.

3 Май 2022, 09:18 | Савол-жавоблар | 148 | Ақийда
|
Boshqa savol-javoblar