Имомликка ким лойиқ

Ассалому алайкум! 1). Намоз ўқиётганда ер қимирласа, тўфон бошланса, бирор йирқич ҳайвон ҳужум қилса ёки молига ўғри келишидан иккиланса намозни бузишга рухсат борми ёки тақво қилиш яхшироқми? 2). Бир мусулмонни жонига хавф солишса ўртага диндан чиқиш шарти қўйилса у одам тили билан чиқсаю аммо дилида рози бўлмаса лекин қарши тараф фаросатлироқ чиқиб қолиб ўз динида содиқ турмади бизникада содиқ бўладими деб барибир уни ўлдириб юборса у одам шунда қандай холда тирилади диндан чиққан холдами ё мусулмон холатидами?
«Зикр аҳлидан сўранг» ҳайъати:
– Ва алайкум ассалом! 1). Намозни бузишга рухсат бор. 2). Қалби иймонда бўлса мўмин бўлиб тирилади. Аммо куфр лафзини айтмасдан ўлиб кетиши афзал. Валлоҳу аълам!

3 Май 2022, 09:52 | Савол-жавоблар | 209 | Намоз
|
Boshqa savol-javoblar