Намозда оёқ

Ассалому алайкум! 3 маротаба қорнимдан операция бўлдим. Намоз ўқиганда сажда қилишга ҳам, ташаҳҳудда ҳам қийналаман. Аммо саждани адо қиламан. Ташаҳҳудда ўтирганда оёқларимни ён томонга чиқаролмайман. Операция бўлган жойим тортишиб кетади. Шунинг учун ўтирганда бир оёғим олдироқда, бири эса орқароқда бўлади. Шу ҳолатда ўқиган намозим қабул бўладими? Жавоб учун раҳмат.
«Зикр аҳлидан сўранг» ҳайъати:
- Ва алайкум ассалом! Қандай қулай бўлса ўшандай ўтираверинг. Абдуллоҳ ибн Умар розияллоҳу анҳумо ҳам оёқларидан лат еган эди. Қаъдада суннатга мувофиқ ўтира олмас эдилар. Валлоҳу аълам!

3 Май 2022, 09:59 | Савол-жавоблар | 155 | Намоз
|
Boshqa savol-javoblar