Дўстим қарзини баролмаяпти

Ассалому алайкум! Сизлардан нозик масалада сўрамоқчидим, жавобиз учун олдиндан раҳмат. Бир биродаримга кўп миқдорда қарз берган эдим. Ишлари юрмай қайтара олмаяпди. Хозирги кунда манга хам берган қарзим жуда хам зарур, биродаримни сотайдигон уйидан бошқа хеч нарсаси йўқ уйи хам 2 хонали квартира. 2 фарзанди оиласи билан туради. Уйимни сотиб бераман деяпди, лекин оиласи билан сарсон бўлишидан виждоним қийналяпди. Агар сотиб берса манга оиласини норози қилиб олган пулим халол бўладими? Маслахатларинга мухтожман устозлар
«Зикр аҳлидан сўранг» ҳайъати:
- Ва алайкум ассалом! Соттирманг. Инсон дунёда ўзгаларга фойда келтириш мақсаддида мол-дунё топади. Биз қанча қанча инсонларни биродарларига ўз ёнидан уй олиб бераётганини кўриб турибмиз. Аллоҳ улардан рози бўлсин. Шояд шу ишингиз нажотингизга сабаб бўлса. Валлоҳу аълам!

3 Май 2022, 10:01 | Савол-жавоблар | 150 | Турли саволлар
|
Boshqa savol-javoblar