Дуонинг арабча матни

Ассалому алайкум! Бир саволнинг жавибидаги ҳадисда: Абу Довуд раҳматуллоҳи алайҳ ривоят қилган яна бир ривоятда : “Абдуллоҳ ибн Масъуд розияллоҳу анҳунинг аёли : “Абдуллоҳ бўйнимга осилган ипни кўриб қолиб, бу нима деди. “Мен учун бунга руқия қилиб берилган ип” деди. Абдуллоҳ уни олиб узиб ташладида сўнг “Абдуллоҳнинг оиласи ширкдан беҳожатдир. Мен Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламдан «Албатта, дам солиш, тумор ва иссиқ-совуқ ширкдир» деяётганларини эшитганман” дедилар. Мен «Бу қандай гап? Ахир менинг кўзимдан ёш оқар эди. Фалончи яҳудийнинг олдига борсам, дам солиб қўйса, тўхтаб қолар эди» дедим. Шунда Абдуллоҳ «Ўша шайтоннинг иши. У қўли билан у(кўз)ни чуқалар эди. Дам солганда тўхтар эди. Сенга эса Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам айтган нарсани айтиш кифоя қилар эди". Бу ерда арабча матни йўқ экан, шуни арабча матни ва таржимасини ҳам топиб бероласизларми?
«Зикр аҳлидан сўранг» ҳайъати:
- Ва алайкум ассалом! عَنْ عَائِشَةَ رَضِيَ اللهُ عَنْهَا قَالَتْ: كَانَ النَّبِيُّ صَلَّى اللهُ عَلَيْهِ وَسَلَّمَ يُعَوِّذُ بَعْضَ أَهْلِهِ يَمْسَحُ بِيَدِهِ الْيُمْنَى وَيَقُولُ: اللَّهُمَّ رَبَّ النَّاسِ اذْهِبِ الْبأْسَ واشْفِ أَنْتَ الشَّافِي لَا شِفَاءَ إِلَّا شِفَاؤُكَ شِفَاءً لَا يُغَادِرُ سَقَمًا. رَوَاهُ الشَّيْخَانِ  Оиша розияллоҳу анҳодан ривоят қилинади:
«Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам ўз аҳлларидан баъзиларга паноҳ тилаганларида ўнг қўллари ила силаб:
«Аллоҳумма! Роббан-нааси! Изҳибил баъса. Ишфи. Анташ-шаафии. Лаа шифаъа иллаа шифааука. Шифаан лаа юғодиру сақман», дер эдилар».
Икки шайх ривоят қилганлар.
Шарҳ: Ҳар бир дам солувчининг беморни ўнг қўли билан силаб туриб дам солиши шундан олинган. Тўғрироғи, дуони ўқиб, ўнг кафтга дам солиб, сўнг ўша ўнг кафт билан беморни силаш керак.
Дуонинг маъноси қуйидагича:
«Аллоҳим! Одамларнинг Робби! Шиддатни кетказ! Шифо бер. Шифо берувчи Сенсан. Шифоингдан бошқа шифо йўқ. Ҳеч дардни қўймайдиган шифо бер!» ("Ҳадис ва Ҳаёт" китобидан). Валлоҳу аълам!

26 Май 2022, 02:34 | Савол-жавоблар | 169 | Дуолар
|
Boshqa savol-javoblar