Психологик грух

Ассалому алайкум! Мен 1та психологик каналга пул тулаб 10 кун 400 минга ўқидим. Аввал психалогия дейилса бор нарса л.н хамма психологлар хам шариатимизга амал қилолмайди деб хаммасига ишонмасдим. Л.н 1та психолог ислом динини боғлаб дарслар ўтгани у.н дарс олгим келиб олдим. Аввалига яхши натижа олдим л.н кейин яна ўзгардим аввалги холатимга. Кейин яна дарс олишим к.к деб курсга тўлов қилдим. 1 ой курс у.н 200 минг чегирма б.н тўлов қилдим. 3-дарсдан кейин дарс бераётган одамни узи дилозорлигини (хафа қилган инсонлари айтди), нафси пулга ўчлигини, ўзида кибр кучлилигини дарсни холис ўтмай фақат пул у.н утишини сезиб қолдим. Динни қушиб дарс ўтишидан мақсади фақат одам йиғиб пулини олиш экан (чунки динни билган бировни хаққидан қўрқса пул б.н бунчалик ўйин қилмасди). Кейин 3 та дарс тугаб қолган 27 та дарсда қатнашгим йўқлигини айтдим. Хамда 3 та дарси у.н хиссоб қилиб қолганини қайтаришини сўрадим. Л.н қайтармаймиз дейишди. Мен 1чиси эмас эканман пулини қайтармаган одамларини ичида. Майли десам яқин инсоним унақа деманг пулизни исроф қилган бўласиз уша пулни мухтожга бериш фойдали деди. Яна пулимни сўрасам қайтаролмаймиз дейишди. Унда эхсон қилдим денг деди яқиним. Эхсон қилдим сизларга шу пулни дедим қабул қиламиз эхсонингизни дейишди. Энди 1 савол қийнаяпти менку эхсон дедим улар қабул қилди, л.н курсда 150 та одам хар хил чегирмалар орқали тулов қилганда уртача 1 ой учун умумий 30 млн тулов қилди. Ойига камида шу атрофида пул топадиган одамга эхсон қилишим жоизми. Билиб турип нотўғри иш қилмадиммикин. Жавобингиз у.н рахмат Аллоҳ рози бўлсин сизлардан.
«Зикр аҳлидан сўранг» ҳайъати:
– Ва алайкум ассалом! Нотўғри иш қилибсиз. Ундайлардан суғириб олиш керак эди. Энди кечган бўлсангиз ололмайсиз. Валлоҳу аълам!

3 Май 2022, 12:30 | Савол-жавоблар | 153 | Турли саволлар
|
Boshqa savol-javoblar