Хизмат ҳақи

Ассалому алайкум! Азиз устозлар, бир савдогар менга юкини Россияга сифатли элтиб беришим учун маълум ҳақ беришини айтди. Юк манзилга сифатли етиб борди, бироқ бозори юришмай касодга учради. Ҳаттоки хизмат хақи тугул юкни пулиниям беролмади. Саволим шундан иборат, шундай шартнома жойизми? 2). Савдогардан юк пулини (хизматимга розиман)талаб қилишга хақлиманми? Аллоҳ рози бўлсин. Раҳмат.
«Зикр аҳлидан сўранг» ҳайъати:
Ваалайкум ассалом! Шартнома жоиз. Ўша савдогар айтганидек юк бўлса ва хизматни шартномада келишилганидек қилиб етказиб берган бўлсангиз ҳақларингизни олишингиз керак. Шариат ҳаром қилмаган мол бўлиши керак. Валлоҳу аълам!

3 Май 2022, 12:31 | Савол-жавоблар | 147 | Молия ва тижорат
|
Boshqa savol-javoblar