Зараркунандаларни захарлаб oлдириш

Ассалому алайкум! Зарар бераётган зараркунандаларни ўлдириш мумкинлигини билиб олдим. 1-савол: Зарар бераётган зараркунанда(паразит)ларни захарлаб ўлдиришга шариатимиз нима дейди? Бирин-бирин тутиб ўлдириш қийин бўлмоқда ва эффект бермаяпди. 2-савол: Зарар бераётган зараркунанда(паразит)ларни ёпишқоқ қапқонга тушириб ёки клей(елим)га ёпиштириб усулида ўлдирса бўладими?
«Зикр аҳлидан сўранг» ҳайъати:
- Ва алайкум ассалом! Олов ва қайноқ сув билан куйдирмасдан ўлдириш жоиз. Валлоҳу аълам!

3 Май 2022, 12:37 | Савол-жавоблар | 158 | Турли саволлар
|
Boshqa savol-javoblar