Айтиб йиғлаш ҳақида хадис

Ассалому алайкум! Кимга айтиб йиғланса унга айтиб йиғлангани сабабли азоб берилади деган хадис сахихми? Агар сахих бўлса шархини тушунмадим.
«Зикр аҳлидан сўранг» ҳайъати:
– Ва алайкум ассалом! Бунда одам вафотидан олдин оила аъзоларига “Ўлганимдан кейин жим ўтирмасдан дод солиб йиғланглар. Одамлар орқамдан кулишмасин” деб васият қиладиганлар назарда тутилган. Бундай васият қилиш жоиз эмас. Валлоҳу аълам!

3 Май 2022, 12:46 | Савол-жавоблар | 155 | Ҳадислар
|
Boshqa savol-javoblar