Олимпиадада қатнашдим қиморми?
Ассалому алайкум! Мен 95.000 сўм пул тўлаб Олимпиадада қатнашдим. 1-ўринга 10 миллион сўм пул мукофоти экан. Қолган ўринларга ҳам 7 млн , 5 млн , ва ноутбук шунақа совгалар. Бошида ниятим пул ютиш ва чет тили бўйича ўз билимимни синаб мен бн таёрланаётган ўртоқларм бн билим борасида мусобоқалашиш эди. Кегин ҳаёлимга бу қимормикан деган фикр келиб қолди. Шунга аниқлик киритсангиз илтимос жуда зарур эди. Қиморни ўртага пул тикиб омади келган ютади деган тушунча бор эди. Лекин бу Алимпиадада регистратся учун 95 000 тўланади. Ғолиб эса илмига қараб аниқланади. Тўғриси биринчи ўринни олишни Аллоҳдан сўраб дуо қилишга ҳам ҳижолат бўлиб турибман.
«Зикр аҳлидан сўранг» ҳайъати:
– Ва алайкум ассалом! Ғолиб учун мукофот қатнашувчилар берган пулдан шакллантирилса, бу қимордир. Жоиз эмас. Валлоҳу аълам!
13 Май 2022, 22:25 | Савол-жавоблар | 181 | Ҳалол ва ҳаром