Талоқдан қайтдим деса бўладими
Ассалому алайкум! Турмуш қурганимга 8 йил бўлди. Янги келинлигимда турмуш ўртоғим “онангни уйига аразлаб кетсанг уч талоқсан” деб айтган. Лекин мен бирор марта урушиб, аразлаб кетмаганман. Аммо шу гапини ўйласам кўнглим ҳижил бўлаверади. Шу гапимдан қайтдим деса бўладими? 2). Об-ҳаво маълумотини аввалдан кўриб, шунга қараб ишларини режалаштирса бўладими? Бу фолбинликка кирмайдими?
«Зикр аҳлидан сўранг» ҳайъати:
– Ва алайкум ассалом! 1). Қайтдим дейиш билан иш битмайди. Бу қасам бўлиб, қасамни қайтариб бўлмайди. Талоқни таълиқ қилган иш бўлишдан олдин бир талоқ боин қилади. Аёлга иддаси чиққунича тегмай туради. Иддаси чиққач аёл ўша ишни қилади, лекин ўша вақтда аёл у эрнинг никоҳида бўлмагани учун ҳеч қандай зарар қилмайди. Кейин шарт ечилади ва аёлни қайта никоҳлаб олади. Эрда эса бир имконият кетиб икки имконият қолади. Агар тушунмасангиз ёки эплай олишга кўзингиз етмаса ишхонамизга келинглар.2). Фолбинликка кирмайди. Валлоҳу аълам!
3 Май 2022, 13:08 | Савол-жавоблар | 176 | Ҳалол ва ҳаром