Яна гўшт ҳақида савол?

Ассалому алайкум раҳматуллоҳи ва баракотуҳ, Шайх Ҳазратлари!Гўшт ҳақидаги саволимга жавоб олганимдан жуда хурсандман, лекин менда яна қўшимча савол пайдо бўлди. Устоз уйга олиб келиб ейдиган гўштнинг ҳалолини олиш ўзимизга боғлиқ экан, лекин кўчада(ресторан, кафе ва ҳоказо) ейиладиган гўштларнинг ҳалол ёки ҳалол эмаслигини билиш жуда мушкул иш, чунки бу гўштдан овқат қилган одам ҳам бу гўштнинг ҳалоллигини била олмайди. Яна бир ҳолатда, яъни меҳмонга борганимизда уй эгаларининг қанақа гўштдан овқат қилганини билишимиз жуда қийин. Устоз шунга ўхшаган ҳолатларда қандай йўл тутган маъқул? Ёки умуман шубҳали бўлган гўштли овқатлардан тийилишимиз керакми? Устоз саволларим билан вақтингизни олаётганим учун узр. Ассалому алайкум раҳматуллоҳи ва баракотуҳ, Шайх Ҳазратлари!
Шайх Муҳаммад Содиқ Муҳаммад Юсуф роҳимаҳуллоҳ:
- Албатта, шубҳали барча нарсадан тийилиш керак.

3 Май 2022, 13:51 | Савол-жавоблар | 163 | Долзарб саволлар
|
Boshqa savol-javoblar