Ортиб қолган пул ҳалолми?
Ассалому алайкум! Мен Хитойда таржимонлик қиламан. Битта заводдан ўзбекистонлик харидор учун товар буюртма қилдим. Завод билан юанда (хитой пули) келишиб, товар тайёр бўлганда пул беришимизни айтдим. Кейин ўша пайтда мижозим ушбу маблағни ҳозирги курс билан долларга ҳисоблаб қўямиз, қиймати ошса ҳам, тушса ҳам шу доллар бўлиб туради, товар тайёр бўлганда сизга доллар жўнатаман, ўзингиз юанга алмаштириб тўлайсиз, деди. Мен курс ошса ҳам, тушса ҳам шу долларни берасиз, деб унинг розилигини олдим. Пул тўлайдиган пайтимда курс ошиб, у жўнатган пул заводга берадиган пулимдан кўп чиқди, озгина ортиб қолди. Шу пулни ишлатсам ҳалолми?
«Зикр аҳлидан сўранг» ҳайъати:
– Ва алайкум ассалом! У пул сизга жўнатган кишининг ҳаққи. Ўша кишидан сўранг. Валлоҳу аълам!
5 Май 2022, 02:13 | Савол-жавоблар | 146 | Молия ва тижорат
«Зикр аҳлидан сўранг» ҳайъати:
– Ва алайкум ассалом! У пул сизга жўнатган кишининг ҳаққи. Ўша кишидан сўранг. Валлоҳу аълам!
5 Май 2022, 02:13 | Савол-жавоблар | 146 | Молия ва тижорат