Нега дуоларни арабча ўқишимиз керак

Ассалому алайкум! Доим Аллоҳни зикр этишни хоҳлайман аммо дуолар араб тилида бўлганлиги учун ёд олишга қийналаман. Жиянларимга ҳам ёдлата олмаяпман. Ҳозир ўйлаб қолдим. Нега биз дуоларни арабча ўқишимиз керак? Қурʼон араб тилида нозил бўлганлиги учунми? Таржималарини айтсак бўлмайдими? Ёки Аллоҳ қабул қилмайдими? Агар ундай бўлса, ўз тилимизда ҳар кун қиладиган ниятларимизчи? Улар бесамарми? Ёки Аллоҳ намозни ва бошқа дуоларни фақат араб тилида ўқинг деб буюрганми? Бунга далил борми? Бу гапларимдан нотўғри маʼно англашилмасин. Саволим ғалати туюлган бўлса узр.
«Зикр аҳлидан сўранг» ҳайъати:
– Ва алайкум ассалом! Таржималарини билсангиз дуоларни ўқийверинг. Намозни ўзбекча ўқиш жоиз эмас. Валлоҳу аълам!

3 Май 2022, 14:01 | Савол-жавоблар | 191 | Ислам
|
Boshqa savol-javoblar