Инсон тарихидан

Ассалому алайкум Шайх хазратлари! Рухсатиз б.н тарихга оид бир тушунмаган мавзу юзасидан сизга савол берсам. Бу саволни беришимдан максад тушунмаган нарсамга ойдинлик келтириб олиш. Тарих илмида инсони танасини ривожланиши тугрисида шундек назария бор: "Инсон дастлаб яралганда ёвойи бир махлук булган, кейинчалик еса инсон куйдагаи даврларни босиб утган булар: австралопитек, зинжантроп, питакантроп, синантроп, неандертал ва хозирги киёфадаги одам кроманёон." Айнан шу назария юзасидан куп тортишамиз. Бу назарияни Европа олимлари яратган ва бунга уша давирга оид топилган инсон сувакларини исбот килиб курсатишади. А бизи ислом динимизда малумки инсон Одам Ато, ва Момо Хаводан таракалган деган назария бор. Мен келтирган Европа олимларини назариялар мактаб ва бошка укув муасасаларда дарс сифатида укитилади. Саволим куйдагича: Ушбу назарияга биз мусулмон талабалар кандек карейлик, буни илим сифатида ургансек булорадими гунох булмидими? Саволим ноурин булган булса олдиндан узр. Вакт ажратганиз у.н рахмат Шайх хазратлари!
Шайх Муҳаммад Содиқ Муҳаммад Юсуф роҳимаҳуллоҳ:
- Бу қандай қилиб илм бўлиши мумкин?! Бу бировнинг тахмини. Тахмин эса илм бўла олмайди. Бу фалончиларнинг тахмини, гумони, хаёли дейиш мумкин, холос.

3 Май 2022, 14:01 | Савол-жавоблар | 157 | Сийрат ва тарих
|
Boshqa savol-javoblar