Таълим учун уриш

Ассалому алайкум! Мен болаларни институтга ўқишга киришга тайёрлайман, яъни репититорлик билан шуғулланаман. Яхши ўқимаган болаларни тарбия мақсадида урса бўладими?
«Зикр аҳлидан сўранг» ҳайъати:
Ваалайкум ассалом! Уришга ҳожат йўқ. аввало яхши мутахассис ҳеч қачон уриш усулидан фойдаланмайди. Иккинчидан бардавом уришга муҳтож боладан ҳеч нарса чиқмайди. Бир-икки бор огоҳлантириш мумкин. Валлоҳу аълам!

3 Май 2022, 14:33 | Савол-жавоблар | 161 | Оила ва турмуш
|
Boshqa savol-javoblar